Rauf Parfi. 1955-1962 yillar she’rlari & Ibrohim Haqqul. Hissiy tafakkur shoiri.

06527 сентябр — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

    Биз ҳар йил сентябр ойининг охирларида Рауф аканинг туғилган кунини нишонлашга йиғилардик. Унинг энг яқин дўстлари, шогирдлари, мухлислари тўпланишарди. Биринчи бўлиб, қутлов сўзи айтадиган киши Рауф акадан неча ёшга қадам босганини сўрарди, у эса ҳар гал: «Йигирма беш ёшда тўхтаб қолганман…» — дерди. Davomini o'qish

Rauf Parfi. «Iymon asiri» kitobidan she’rlar & Abdulhamid Ismoil. Kitobga so’zboshi & Rauf Parfi. Saylanma

003  27 сентябр — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

Тўйга тугун билан келгандек, мен ҳам жичча улушимни қўшай. Кўп йиллар аввал Рауф Парфининг асарлари Ўзбекистонда таъқиқ остидалигида Муҳаммад Салиҳ унинг «Имон асири» шеърий китобини чет элда чиқармоқчи бўлиб унга сўз боши ёзишни мендан сўраган эди. Мана ўша китобдан Рауф ака ҳақидаги сўзбоши. Davomini o'qish

Dilnoza Nusratulloyeva. Xurshid Davron lirikasida peyzaj tasviri

044Хуршид Даврон  ижодида замонавий шериятнинг энг муҳим хусусиятлари ўз ифодасини топган. Хуршид Даврон индивидуал услубининг асосий қирралари сифатида тарихийлик ва рамзийлик бўртиб турадиган хусусиятлардир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bahordan bir kun oldin» kitobidan she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.09.29_10h45m29s_001_.png   Клод Лоррен сувратларини кўрганман. Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай. Сокин кўрфазлар, қанотли маоликалар, кўпириб ётган оқ булутлар, тонглар, тунлар, сўлим чошгоҳлар.  Хуршид Давроннинг шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади… Davomini o'qish

Shukur Qurbon. Mujtahid yoxud Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf dahosi haqida qissa

08Агар бугунги Ислом оламида ўнта улуғ олим бўлса, биттаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, бешта бўлса, шуларнинг пешқадамларидан, иккита бўлса, биридир.Алоуддин Мансур Davomini o'qish

Abdumajid Azim. She’rlar & Umid belanchagi. She’rlar kitobi

05Шоирнинг шеъри ўзига ўхшагани – яхшилик белгиси. Абдумажид ака, тасаввуримча, камтар, камсуқум, хотиржам кўринади; қарашлари ўткир. Суҳбатда дардлари очилади. “Менинг додимдир бу, менинг бунёдим, Бу имло меники, бу сўз меники” – пешонага тушган ажинлардан шундай шеърий мисраларни ўқийман (Баҳодир Каримнинг «Абдусалимнинг укаси» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. Jez otliq & Olimjon Davlatov. «Mis otliq»dan «Jez otliq»qacha

Ashampoo_Snap_2017.05.24_17h46m30s_002_.png   Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллигига

  Пушкин “Мис отлиқ” қиссаси орқали Россиянинг шавкатли онлари, асрлар давомида дунё тараққиёти ва тамаддунидан орқада қолган халқининг юксалиш ва ривожланиш томон музаффарона юришлари, рус халқининг тарихида туб бурилиш ясаган Пётр Биринчининг улуғвор ўйлари рўёбга чиқишини башорат қилган бўлса, Шавкат Рақмон “Жез отлиқ” шеърида бошқа халқларнинг бошига кулфат ёғдириш орқали ўзининг саодат қасрини қурмоқчи бўлган “машъум салтанат”нинг инқирозга юз тутиши, Турон халқларининг асрий орзуси рўёбга чиқишини мажозий йўсинда ифодалаб бера олган. Davomini o'qish

Rahmiddin Abrayev. She’rlar

59Раҳмиддин Абраев шеърлари матбуотимизда кенг ёритилган, шу жумладан «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида ҳам унинг шеърлари билан танишгансиз. Бугунги саҳифамизда шоирнинг шеърий туркумини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Jak Priver. She’rlar

07 Жак Превер дунё шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири. Унинг шеърлари Ҳабибулло Саидғани,Муҳаммад Солиҳ, Хуршид Даврон,Шарофат Ботирова, Гўзал Бегим таржималари орқали ўзбек китобхонига ҳам яхши таниш. Бугун шоир шеърларидан Раҳмат Бобожон қилган таржималарни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. Yangilangan so’z & & Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat

Ashampoo_Snap_2017.08.17_14h03m56s_001_.png 12 сентябр — Шавкат Раҳмон туғилган куннинг 70 йиллиги

    80-йиллар ўзбек шеъриятида рўй берган ўзгаришлар, хусусан, ижтимой мавзунинг устувор кўриниш олиши поэтик тафаккурнинг босқичма-босқич янгиланиши баробарида воқе бўлди. Бу ҳолатлар шоир Шавкат Раҳмон ижодида янада ёрқинроқ кўринади. Davomini o'qish